Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказида Садриддин Салим Бухорий ва Самад Азимов хотирасига бағишланган “Фохира фахрлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир модераторнинг кириш сўзи билан очилиб, Қуръони карим тиловати ва дуои фотиҳа билан бошланди. Шундан сўнг иштирокчиларга мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.
Анжуман доирасида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа Иноятов, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази раиси Фармон Аминов, филология фанлари доктори, профессорлар Муродов Ғайрат Некович, Насруллоҳ Шукруллаев, Наззора Бекова, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимов, шунингдек, Ҳазрати Имом жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Гадоев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рўзимурод Махмуд маънавият, адабиёт ва илмий-маърифий мерос мавзуларида маърузалар билан иштирок этдилар.
Шу жумладан, тасаввуфшунос олимлар, шоир Мирза Кенжабек ва фалсафа фанлари профессори, тасаввуфшунос олима Гулчеҳра Наврўзова тадбирда ўзларининг видео табриклари орқали қатнашдилар.
Тадбир якунида олимларнинг яқинларига сўз берилиб, улар томонидан марҳумларнинг хотирасига бағишланган самимий фикр-мулоҳазалар, эзгу тилаклар ва дуои хайрлар айтилди ҳамда маънавий-маърифий кеча якунланди.
Хулоса ўрнида: Тадбир иштирокчилари мазкур маънавий-маърифий учрашув жамиятда маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, тасаввуфий меросни тарғиб этиш, шунингдек, илмий-маърифий фаолиятни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Марказ матбуот хизмати


