
📚 Айни кунларда Қозон шаҳрида илмий сафарда бўлиб турган Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Муҳаммаджон Атоев Татаристон Фанлар академияси Олимжон Иброҳимов номидаги Тил, адабиёт ва санъат институти, шунингдек, Қозон Федерал университети Николай Лобачевский номидаги кутубхонанинг Нодир манбалар бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

✍️ Учрашувлар давомида институт мутасаддилари томонидан марказимиз ходимига грант асосида аспирантура босқичида таҳсил олиш бўйича таклиф билдирилди.
📖 Қозон Федерал университети кутубхонасининг Нодир манбалар бўлимида Ўрта Осиё тарихи, Бухоро амирлиги ва Нақшбандия тариқатига оид мингдан зиёд қўлёзма ҳамда архив ҳужжатлари сақланади. Илмий сафар давомида мазкур манбаларнинг электрон каталоглари ва айрим нусхаларини қўлга киритишга муваффақ бўлинди.
🌟 Шу билан бирга, Татаристон Фанлар академияси қошидаги Ёзма ва мусиқий мерос маркази томонидан Бухоро шаҳрининг 1920 йилларга оид ноёб фотокадрлари жамланган янги китоб нашрга тайёрланмоқда. Китобнинг таҳрир ишларида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ходими ҳам фаол иштирок этди.
📌 Рисоланинг сўзбоши қисмида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ва марказ илмий ходими алоҳида эътироф этилиб, миннатдорлик билдирилган. Яқин кунларда ушбу ноёб нашр китобхонлар эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда.
🔽 Ушбу илмий сафар тасаввуф, нақшбандийлик таълимоти ва Ўрта Осиё тарихи бўйича тадқиқотларни янада бойитиш, нодир манбаларни илмий муомалага киритиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



