“Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир”

Ким иймон келтирди, ҳижрат қилди – кўради. Ким иймон келтирди-ю, ҳижрат қилмади, уни ҳам кўради. Ким умуман иймон келтирмади – буни-да кўради. Ушбу ояти кариманинг тафсиридан маълум бўладики, бу оятда келган “авлиё” сўзи жуда кенг маъноларни ифодалайди. Аввал кўрганларимиз “дўстлик, эргашувчилик” маънолари билан бирга “жавобгар, ҳомий” каби фиқҳий маъноларни ҳам билдиради. 

Кейинги ўринда Каҳф сурасининг 102-оятида ҳам “авлиё” сўзи келган бўлиб, ушбу оятнинг маъноси қуйидагича: “Ёки куфр келтирганлар мени қўйиб бандаларимни валий-илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз”. Бу ояти каримада “авлиё” сўзи “Илоҳ, Раҳнамо” маъносида келган. Бу маъно ҳам аввалгиларидан фарқли бўлиб, энди ёлғиз Аллоҳнинг Ҳақ Раҳнамолиги ҳақида сўз кетмоқда.

Эндиликда биз Аллоҳнинг мўмин бандаларига “авлиё-дўст” бўлиши ҳақидаги оятларни кўриб чиқамиз.

“Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир.” Бу оятдан авалги оятларда мўминларнинг васфлари келган бўлиб, уларнинг оқибатлари айтиб ўтилган.

Шайтон гуноҳкорларга қандай дўст бўлса, фаришталар ҳам тақводорларнинг “валилари”дирлар. У (Жаннатда) уларга кўнгиллари иштаҳа қилган ва орзу қилган нарсалари бордир.

Яъни Аллоҳ ўз дўстларига Жаннатда уларнинг кўнгиллари тусаган нарсаларни ваъда қилган. Ушбу оятда келган Аллоҳнинг “авлиёлиги” ҳам хос маънода. Зеъро унинг дўстлигига эришиш унга қуллик қилиш билан бўлганидан кейин, унинг дўсти бўлиш ҳам ўз қуллигини унутмаган ҳолда бўлади. Юнус сурасининг 62-63-оятларида  Аллоҳ шундай дейди: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар”.

Ҳа, Аллоҳнинг дўстларига ҳам бу дунёда ва ҳам охиратда ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга дўст бўлганлари учун, У зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, молу-мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ.

Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.

Аллоҳнинг дўстлар бу дунёю охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар. Ана ўша бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг дўсти бўлиш шарафига муяссар блўганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмайдиганлар кимлардир?

Scroll to Top