Эзгулик ва маърифат кўприги: Ислом цивилизацияси маркази биринчи форумининг тарихий аҳамияти

Дилафруз Гуламова, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида миллий ўзликни англаш ва бой илмий-маънавий меросни қайта тиклаш ғояси ётади. Мамлакатимиз тарихида Биринчи (IX-XII асрлар) ва Иккинчи (XIV-XV асрлар) Шарқ Ренессанси дунё илм-фани ва исломий тафаккур ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Замонавий босқичда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш миллий мақсад сифатида белгиланган бир даврда, ўтказилиши режалаштирилган I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми мазкур жараённинг халқаро ва илмий-назарий асосларини мустаҳкамлашда муҳим тарихий воқеадир.

Ушбу нуфузли анжуман шунчаки олимларнинг учрашуви эмас, балки миллий ўзликни англаш ва диний-маърифий қадриятларни тиклаш йўлидаги янги давр дебочасидир.

 Форум ўзи нима?
Бу тадбир — дунёнинг етакчи исломшунос олимлари, тарихчилари, маданият арбоблари ва дин уламоларини бир даврага жамлаган йирик халқаро платформадир.

Анжуманнинг асосий аҳамияти
-Тарихий адолатни тиклаш: Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби буюк алломаларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини қайта кашф этиш.
– Маърифий ислом тарғиботи: Муқаддас динимизнинг асл мазмуни — тинчлик, бағрикенглик, илм-фан ва инсонпарварлик эканини халқаро минбарлардан туриб баралла янгратиш.
– Глобал ҳамкорлик: Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтириш, Ўзбекистонни ислом маърифатининг дунёдаги энг йирик марказларидан бирига айлантириш


Бу форум жамиятга нима беради?
Ушбу анжуман оддий одамлар ва кундалик ҳаётимиз учун ҳам жуда   муҳим янгиликларни       тақдим   этади:
– Ёшлар тарбияси учун соғлом мафкура: Форум ғоялари ёшларимизни ёт ва экстремистик оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишда кучли мафкуравий қалқон бўлади. Уларга асл диний ва миллий қадриятларни тўғри тушунтиради.
– Миллий ғурур ва ифтихор: Ҳар бир фуқарода шундай буюк замин фарзанди эканлигидан, аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясини белгилаб берганидан фахрланиш туйғусини кучайтиради.
-Илм-фанга бўлган қизиқиш: Алломаларимиз нафақат дин, балки аниқ ва табиий фанлар ривожига ҳам раҳнамо бўлганини англаш жамиятда, айниқса ёшларда илм олишга бўлган иштиёқни уйғотади.
– Маданий туризм ривожи: Форум ва у тақдим этадиган Марказ лойиҳалари юртимизга миллионлаб хорижлик сайёҳларни жалб этади. Бу эса янги иш ўринлари ва иқтисодий юксалиш демакдир.
Мухтасар айтганда, Ислом цивилизацияси марказининг биринчи форуми мамлакатимиз Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида қатъий қадам ташлаётганининг амалий исботидир.Бу маскан ва унда илгари сурилаётган ғоялар жамиятимизни маънавий бой, илмли ва бирдам қилишга хизмат қилади.

 

Scroll to Top