Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг бош илмий ходими, Бухоро давлат университети Илмий семинар раиси, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимов Россия Федератсияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО университети)да малака ошириш дастурини муваффақиятли якунлади.
Малака ошириш доирасида олим “Россияда шарқшунослик тадқиқотларининг истиқболли йўналишлари: назария, методология ва амалиёт” мавзусидаги 42 академик соатлик махсус курсни тамомлади. Дастурда замонавий шарқшунослик, халқаро таҳлиллар, минтақавий изланишларнинг илғор методлари ҳамда амалиётда қўлланиладиган инновацион усуллар бўйича чуқур билим ва кўникмалар берилди.
Ушбу малака ошириш натижалари профессор Комилжон Раҳимовнинг илмий фаолияти самарадорлигини янада ошириш, халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва шарқшунослик соҳасидаги тадқиқотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати


