Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги доирасида маърифат ва санъат уйғунлиги

29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси (Ал-Азҳар мажмуаси) ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказида муҳим маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур маҳорат дарсида Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” университети Усулид дин фанлари докторлари — Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий ҳамда Аҳмад Муҳаммад Али Ал Мисрий иштирок этдилар.

Тадбир доирасида араб ва ислом каллиграфияси ҳамда ислом цивилизациясининг “Олтин асри” миниатюра санъати мавзусида мазмунли маҳорат дарси ўтказилиб, иштирокчиларга ушбу бебаҳо маданий-маърифий мероснинг ноёб жиҳатлари, тарихий аҳамияти ва нафосати ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ислом маданияти ва тамаддунининг юксак анъаналарини тарғиб этиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Scroll to Top