Maqolalar

Orange tip butterfly resting on delicate pink wildflowers in spring sunlight.

Саййид Амир Кулолнинг табиатни асрашга оид дурдона фикрлари

Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна Бухоро техника университети “Ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси профессор, фалсафа фанлари доктори Ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири атроф муҳитни асрашдир. Инсон табиатнинг бир бўлаги сифатида у билан алоқадорликда яшайди. Табиий муҳит қанча соғлом бўлса инсоният ҳам саломат бўлади. Табиатнинг саломатлиги инсоннинг унга бўлган муносабатига боғлиқдир. Сувимизнинг тозалиги, ҳавомизнинг мусаффолиги, тупроғимизнинг унумдорлиги, иқлимимизнинг меъёрида бўлиши инсонларнинг уларга муҳаббат билан қиладиган муносабатига боғлиқ. Экологик муаммоларни ечишда тасаввуф фалсафасини маънавий меросини ўрганишнинг аҳамияти каттадир. Айнан шу таълимот бутун борлиққа муҳаббат ҳиссини тарбиялайди ва бирор бир мавжудотга озор бермаслик руҳини сингдиради. Хожагон таълимотини асослаган, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Яссавия тариқати асосчиси Аҳмад Яссавийнинг устози Хожа Юсуф Ҳамадоний ва Бухорои Шарифнинг Етти Пирининг бу соҳадаги хизматлари каттадир. Бухорои Шариф Етти Пирининг олтинчиси, Баҳоуддин Нақшбанднинг устози Ҳазрат Саййид Амир Кулолдир. Саййид Амир Кулол 1281 йили Бухоро яқинидаги Сухор қишлоғида дунёга келган. Бу улуғ манзил ҳозирги Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган. Ҳазрат 1370 йили Сухор қишлоғида оламдан ўтганлар. Муборак қабрлари Сухор қишлоғида бўлиб, ҳозирги кунда обод зиёратгоҳдир. Саййид Амир Кулолнинг дунёга келишини Яссавия тариқатининг пири Саййид Ота башорат қилганлар. Ҳазратнинг тасаввуф таълимотига бўлган қизиқишлари ёшлигидан оила муҳитида шаклланган. Амир Кулол ҳаётларига оид асосий манба “Мақомоти Амир Кулол” асари ҳисобланади. Бу асар муаллифи Саййид Амир Кулолнинг ўғли Амир Ҳамзанинг қизи Хотуни Калонни ўғли Шаҳобиддиндир. Бу асар Бухоро шаҳрида Хожа Аҳрор Валий авлодидан бўлган Орифхўжа ибн Муҳиддинхўжанинг оилавий китоб хазиналарида сақланмоқда. Шаҳобиддин ибн бинту Амир Ҳамза “Мақомоти Амир Кулол” да жуда қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган. Манбада ёзилишича, Ҳазрат ҳали онасининг ботиний вужудида энди дунёга келганидан бошлаб фақатгина ҳалол луқмани истеъмол қилган. Ҳаром ва шубҳали луқмани у кишининг пок вужудлари умуман қабул қилмаган. Поклик улуғ зотга берилган илоҳий файз бўлган. Манбада бу воқеа баёнидан кейин қуйидаги байтлар келтирилган: Нишони он, ки ман фарзанди покам, Падар ҳам пок, модар ҳам афифа. Дилам ҳам поку доман пок дорам, Тариқи рост роҳи Бу Ҳанифа. Мазмуни: Мени пок фарзанд эканлигимни нишонаси, Отам ҳам пок, онам ҳам афифадир. Қалбим пок, этагим ҳам пок, Йўлим ҳам рост, Абу Ҳанифа тариқатидир. Ҳазрат Саййид Амир Кулолдан табиатни асрашга оид қуйидаги ҳикматли сўз сақланган: Маёзор мўру, маёзор кас, Раҳи роскори ҳамин асту бас. Мазмуни:

Саййид Амир Кулолнинг табиатни асрашга оид дурдона фикрлари Batafsil »

ЕТТИ ПИР КИМ ЭДИ?

Билибми зиёрат қиламиз? Кўпчилик Бухоро вилоятида етти пирнинг муқаддас зиёратгоҳи борлигини яхши билади. Ҳатто, баъзилар бу ерларни бир неча каррадан

ЕТТИ ПИР КИМ ЭДИ? Batafsil »

Таваккул

Таваккул «Таваккул» луғатда «вакола» (вакил қилиш) сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша ишда ўзи ожиз қолиб, бошқага эътимод

Таваккул Batafsil »

Scroll to Top