Ислом тарихида даволаш муассасалари

Гўзал Нажмидинова, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази етакчи илмий ходими

Ислом тарихидаги биринчи машҳур касалхона Дамашқда 706 йилда қурилган. Исло халифалиги пойтахти ҳукм сурган сулолалар алмашган даврда ўзгариб турган. Ҳар бир пойтахтда улкан тиббий марказлар иш юритган. Шундай қилиб, XIII аср охирига келиб бутун ислом дунёсида кўплаб тиббиёт марказлари тарқалган.

Аш-Шом (Леванта)

Бу пайтда Аш-Шом Сурия, Ливан, Иордания, Фаластин, Дамашқ ва Қуддус каби ҳудудларни ўз ичига олган эди.

Дамашқ: ислом тарихидаги машҳур касалхона Уммавийлар халифаси ал-Волид томонидан 706-йилда Дамашқда қурилган. Аҳамиятга эга касалхоналардан бири Дамашқда 1156 йилда қирол Нур Дин Зинқий шарафига қурилган бўлиб, Нури деб аталган.

Бу касалхона салиб юришлари даврида қурилган. Бу ерда шунингдек бошланғич тиббиёт мактаби ҳам бўлган. Бироқ бу пайтда китоблар жуда қиммат бўлиб, чекланган миқдорда нашр этилган.

Султон кутубхонанинг тиббиётга оид китобларини Нури касалхонасига кўчирган. Тиббиёт мактабини кўплаб номдор олимлар тугатган. Ўпка артериал қон айланиш системасини аниқлаган ибн Нафис шулар жумласидан. Касалхона етти аср давомида жамиятга хизмат қўрсатиб, унинг айрим қисмлари бугунги кунгача сақланиб қолган.

Қуддус: 1055 йилда салиб эгалари Авлиё Иоанн касалхонасини қуришган. Касалхонанинг тиббий фаолияти жуда кенг бўлиб, доимий касаллар, зиёратчи ва ярадор аскарларга хизмат кўрсатилган.

Қуддуснинг Салоҳиддин Айюбий томонидан озод этилганидан сўнг бу касалхона ал-Салохоний номига ўзгартирилган. У касалхонани янада кенгайтириб, 1458 йил ер қимирлаши натижасида вайрон бўлган.

Ироқ ва Форс

Бағдод: 750 йилда Бағдод Аббосийлар халифаси Абу ал Жаъфар Мансур томонидан сулола пойтахти сифатида белгиланди. 766 йилда у тиббиёт мактабига Жинди Шапурни вакил қилиб тайинлади.

Хорун ар Рашид уни ишдан бўшатгач, у невараси ибн Бабтиш ва унинг шахсий шифокори Жаброилга Бағдод номи остида махсус касалхоналар қуришни буюрди. Бу касалхона муҳим тиббий марказга айланди. Унинг бошқарувчиларидан бири машҳур терапевт ар-Розий бўлган.

918 йил халифа ал-Муқтадир Бағдодда иккита касалхона  қурдирди. Улардан бири шаҳарнинг шарқида жойлашган бўлиб, онасининг шарафига Сайида номини олган эди. Бошқаси шаҳарнинг шимолида бўлиб, ал-Муқтадир деб аталган.

Яна бир аҳамиятга эга касалхона ал-Вадуд номи билан юритилган. У 981 йил қирол Вадуд шарафига қурилган бўлиб, Бағдодда мавжуд касалхоналарнинг энг зўри эди. У 1258 йил Чингизхоннинг неваралари босқини даврида бузиб ташланган.

Шимолий Африка

Миср:   872 йилда Аҳмад ибн Тулун ҳозирда Эски Мисрда жойлашган ал-Фустат шаҳрида шу ном остида касалхона қурди. У Қоҳира аҳолисига олти аср давомида хизмат қилди. Касалхона алоҳида палаталарга бўлинган эди. Унга мурожаат этган беморларга махсус кийим билан таъминланиб, уларнинг касалхонада бўлган вақтида нарсалари, пул ва қимматбаҳо ашёлари сақланган.

Қоҳира: 1248 йил ал  Мансур машҳур ал – Мансурий касалхонасини қурдирди. Унинг бино бўлиш тарихи жуда қизиқ. Султон ал Мансур салибчиларга қарши курашувчи мусулмон армиясининг офицери бўлган. Муқаддас Ерда у тоби қочиб, анНурий касалхонасига қабул қилинади.

Тузалгач, агар мен қачондир Миср ҳукмдори бўлсам, ан-Нурийдан ҳам яхши касалхона қурдираман деб қасам ичади.

Саёҳатчи ва тарихчиларнинг маълумотига кўра бу ўша даврнинг энг яхши касалхонаси бўлган. У касалликларга кўра бир неча алоҳида бўлимларга бўлинган эди. Мусиқатерапия руҳий касалларнинг айрим шаклларини даволаш усули сифатида қўлланган.

Касалхона ҳар куни 4000 мижозга хизмат кўрсатиб, хизмат бепул амалга оширилган. Бундан ташқари, мижозга ишсизлик компенсацияси сифатида касалхонага мурожаат этган вақтдан бошлаб то кетгунига қадар овқат ва пул берилган. Қоҳира касалхонаси етти аср давомида фаолият юритган. Ҳозирги кунда у Калавун номи остида офтальмология учун фойдаланиляпти.

Scroll to Top